
Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қаршида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Азиз Ғаниев жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Ҳумоюн Муртозаев жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, 73-дақиқага келиб Муртазоев дублини нишонлади.
Шу тариқа, “Насаф” ¼ финал масаласини ҳал қилган сўнгги жамоага айланди.
Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал
"Насаф" – "Андижон" 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 - 20 Ғаниев, 2:0 - 50 Муртазоев, 3:0 - 73 Муртазоев.
"Насаф": Абдувохид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азиз Ғаниев, Дилшод Саитов (Дониёржон Нарзуллаев, 79), Ҳумоюн Муртозаев, Шароф Мухитдинов, Сардор Абдураимов (Ҳусниддин Алиқулов, 79), Ислом Рашидхонов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров (Бобир Абдихоликов, 71), Умарбек Эшмуродов.
"Андижон": Виталий Мирний, Роббим Ҳасанов (Абдуллоҳ Олимов, 67), Фарҳод Бемуратов (Баҳтиёр Қосимов, 46), Шаҳзод Убайдуллаев (Ойбек Қиличев, 59), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дониёр Исмоилов, Радосав Алексич, Даврон Исоқов, Хушнуд Авилов, Аброр Хусинов.
Огоҳлантиришлар: Абдулҳақов (54)
Ўзбекистон КубогиНасаф Андижон/8 финалАзиз ҒаниевҲумоюн МуртозаевМуртазоев дублиҚарши шаҳри Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар