22:12 / 05.08.2019
2 826

ЎФА тотализаторга аралашган шахсларга жазо тайинлади

ЎФА тотализаторга аралашган шахсларга жазо тайинлади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси тотализаторга боғлиқ ҳолатни аниқлаб, жазо белгилади.

ЎФА расмий сайтига кўра, «Оқ-тепа» клубининг собиқ бош мураббийи Ярослав Крушельницкий 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган. У шу йилнинг 12 июнь куни «Ифтихор» жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида мураббий бўла туриб тотализатор ўйинига аралашгани бунга асос бўлган.

«Жазо тайинлашда Ярослав Крушельницкийнинг ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлигини инобатга олинди», – дейилади расмий ахборотда.

Шунингдек, ўша учрашувда «Ифтихор» таркибида ўйнаган, ҳозир эса «Қизилқум»да фаолият олиб бораётган Нодир Камолов ҳам тотализатор ўйини иштирокчисига айлангани аниқланган.

«Камолов ҳам ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлиги учун қўмита томонидан ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандига асосан олти ой муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди», – деб маълум қилинди ЎФА расмий сайтида.

ЎФА Этика қўмитаси ўз баёнотида футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчиларни профессионаллик, тартиб-интизом ва ҳалоллик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлашга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА тотализаторга аралашган шахсларга жазо тайинлади