07:13 / 07.08.2019
2 448

Самвел Бабаянга нисбатан босим “Локомотив”нинг ички муҳити ва натижаларга ҳам таъсир қилмоқдами?

Самвел Бабаянга нисбатан босим “Локомотив”нинг ички муҳити ва натижаларга ҳам таъсир қилмоқдами?
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев “SPORTS.uz haftasi” кўрсатувида “Локомотив” клубининг охирги пайтда қайд этаётган натижалари борасида сўз юритди. Жумладан, Жиззахдаги мағлубият ҳақида.

- Суперлигада иккинчи давра энди бошланди. Ҳар қандай суперклублар танаффусдан сўнг ўзининг юқори формасига чиқмаган бўлади. “Локомотив”нинг меҳмонда очко йўқотишини жуда катта сенсация деб ўйламайман. Клубда ўзгаришлар даври. Янги мураббий – Самвел Бабаян келди. У ҳам ўз ўйинини йўлга қўйиб олгунча маълум бир вақт кетади.

Кўпчиликда Бабаянга муносабат яхши эмас. Негатив муҳит бор. Бу эса ўз навбатида жамоанинг ички муҳитига ҳам таъсир қилиши мумкин. Шахсан мен шундай деб ўйлайман. Самвел Бабаяннинг ўзи ҳам қийналмоқда, буни четдан туриб ҳис этиш мумкин. Чунки атрофдаги босим фақат мураббийга эмас, клубга ҳам таъсир этмоқда. Бабаяннинг босимдан чиқиши жамоада билинади.

Мутахассис буни уддаласа, ўйлайманки, “темирйўлчилар” ҳам ўзларига келишади. Унгача эса мана бундай сюрпризлар учраб турса керак. Яъни бу натижани жамоаларнинг айни пайтдаги тайёргарлик жараёни, функсионал ҳолатига боғламаган бўлардим. Айнан мана шу ташқи факторлар: орадаги танаффус, жамоалардаги ўзгаришлар ва босим билан изоҳлаш мумкин, - деди Даврон Файзиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаянга нисбатан босим “Локомотив”нинг ички муҳити ва натижаларга ҳам таъсир қилмоқдами?