"Бухоро" клуби легионер ҳужумчи ва мураббийни рўйхатдан ўтказди

  • 07 август 2019, 12:20
  • 857
  • Спорт
  • "Бухоро" клуби легионер ҳужумчи ва мураббийни рўйхатдан ўтказди
    "Бухоро" жамоаси грузиялик легионер Вили Иcиани ва мураббий Ширинбеков Олег Ҳакимбекович билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

    28 ёшли Вили Иcиани Грузияда тавваллуд топган. Марказий ҳужумчи. 2018-2019 йилги мавсумни Грузиянинг «ФК Сиони» жамоасида, шунингдек, Туркиянинг бир қатор жамоаларида тўп тепган. Эркин агент мақомига эга футболчи.

    Ширинбеков Олег Ҳакимбекович Тожикистонда тавваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Москванинг «Торпедо» жамоаси сафида ёрқин ўйинлари билан танилган Олег Ҳакимбекович 1988 йили мавсумида Совет футболинг энг яхши футболчилари жадвалида иккинчи ўринни эгаллаган. Ҳакимбекович «Торпедо» жамоаси билан 1990-91 йил УЕФА кубогида чорак финалигача етиб борган.

    Мураббийлик фаолиятини 2001 йили Москванинг «Торпедо» жамоасида бошлаган. Шунингдек, Россиянинг «Сатурн» ва Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаларида ишлаган. Ҳозирга вақтга қадар Москванинг «ЦСКА» жамоасида селекционер бўлиб фаолият олиб борган. Олег Ҳакимбекович "Бухоро" жамоасига катта мураббий сифатида тайинланади.

    » » "Бухоро" клуби легионер ҳужумчи ва мураббийни рўйхатдан ўтказди