Биласиз, бу йил "Пахтакор-79" жамоасининг авиаҳалокатига 40 йил тўлади. Айни дамда мазкур санага катта ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб халқаро "Хотира қанотлари" турнири ўтказилмоқда. Унда 12 жамоа иштирок этмоқда.
Мусобақада 2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар қатнашишади. Ўзбекистоннинг 10 жамоаси билан бирга Қозоғистоннинг "Қайрат" ва Украинанинг "Пахтакор-Куриловка" ҳам унда иштирок этмоқда. Учрашувлар "Чилонзор", ЎФА ва "Чиғатой" стадионларида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк ўйинда АГМК ёшларига қарши баҳс юритиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Бугун эса терма жамоамиз андижонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон U-16 7:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
7 август (“Чиғатой” стадиони)
Ўзбекистон U-16 – Андижон 7:0
Голлар: Алишер Хайруллаев (2), Жасур Аҳмедов (7, 21, 31), Жамол Раҳимов (37), Оғабек Жумақулов (52), Сарвар Баҳодиров (54).
Ўзбекистон U-16: Бекнур Пармонов, Абдуқодир Ҳусанов, Элёр Юлбарсов, Абдулазиз Тошкенбоев, Тоҳир Тўхтасинов, Риан Исламов, Алишер Хайруллаев, Шаҳзод Акрамов, Нодир Абдураззоқов, Облоёр Раҳматов, Жасур Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Асадбек Каржовов, Сардор Раҳимов, Азиз Ҳакимов, Диёр Иномов, Жамол Раҳимов, Сарвар Баҳодиров, Мақсуд Алохўжаев, Оғабек Жумақулов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади