06:00 / 09.08.2019
3 363

Ўсмирларимиз бокс бўйича Осиё чемпионатида 10 та олтин медални қўлга киритишди

Ўсмирларимиз бокс бўйича Осиё чемпионатида 10 та олтин медални қўлга киритишди
Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 август куни мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчимизнинг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчимиз кумуш, яна иккиси бронза медалига эга чиқди, дея маълум қилмоқда бокс федерацияси матбуот хизмати.

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчиларимиз:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фаррух Тўлаганов
-43 кг: Умидилло Абдурасулов
-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов
-52 кг: Далержон Бозоров
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-61 кг: Мирзоб Некбоев
-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш медаль эгалари:
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза медаль эгалари:
-70 кг: Айназар Кенесбаев
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўсмирларимиз бокс бўйича Осиё чемпионатида 10 та олтин медални қўлга киритишди