08:53 / 09.08.2019
3 111

"Бавария" рақиб дарвозасига жавобсиз 23 та гол урди (фото, видео)

"Бавария" рақиб дарвозасига жавобсиз 23 та гол урди (фото, видео)
«Бавария» клуби «Роттах-Эгерн» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, рақибларини 23:0 ҳисобида таслим этишди.
«Роттах-Эгерн» Бавария шаҳрининг Мисбах туманидаги клуб ҳисобланади ва жамоалар ўтган йили ҳам назорат баҳсида майдонга тушишган бўлиб, ўшанда «қизиллар» 20:2 ҳисобида зафар қучишганди.

Аввалроқ, Нико Ковач шогирдлари Германия Суперкубоги учун баҳсда «Боруссия Д»га имкониятни бой (0:2) беришганди. Мюнхенликлар кейинги расмий учрашувни эса 12 августда мамлакат Кубоги доирасида «Энерги»га қарши ўтказишади.

«Роттах-Эгерн» 0:23 «Бавария»
Голлар:
Саншеш 7ʼ 20ʼ, Даяку 8ʼ, Левандовски 9ʼ 16ʼ 30ʼ, Гнабри 34ʼ, Толиссо 38ʼ 41ʼ 40ʼ 42ʼ, Мюллер 49ʼ 61ʼ 88ʼ, Сингх 55ʼ 59ʼ, Горетцка 63ʼ 67ʼ 78ʼ, Дитрич (автогол) 73ʼ, Вридт 76ʼ 83ʼ, Нолленберг 80ʼ.



[media=https://youtu.be/FEvF2aw3ziI]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" рақиб дарвозасига жавобсиз 23 та гол урди (фото, видео)