22:18 / 09.08.2019
2 691

УЕФА еврофутболнинг 2018/19 мавсумидаги энг яхши голини эълон қилди

УЕФА еврофутболнинг 2018/19 мавсумидаги энг яхши голини эълон қилди
Лионель Мессининг ЕЧЛ ярим финалида «Ливерпуль» дарвозасига жаримадан урган голи 2018/19 мавсумида УЕФА байроғи остида ўтказилган барча мусобақалар доирасидаги энг чиройли гол деб тан олинди.

«Камп Ноу»да «Барса»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувдаги Мессининг бу иккинчи голи унинг учун «кўк-анорранглилар» сафидаги юбилей – 600-гол бўлганди.

УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада ғолиб чиққан Лео фаолиятида учинчи марта мазкур эътирофга сазовор бўлди.
У 2014/15 ва 2015/16 мавсумларида ҳам еврофутболнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилган.

Бу йилги сўровномада Мессидан ташқари Исмоила Сарр («Ренн»), Давид Фаупала («Аполлон»), Педро Родригес («Челси»), Энцо Мийо (Франция U-17 терма жамоаси), Катерина Свиткова («Славия»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Нани («Спортинг»), Иван Ракитич («Барселона») ва Данилуларнинг (Португалия миллий жамоаси) голлари ҳам овозга қўйилган эди.

Якунда Мессидан кейинги иккинчи ўринни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичида «МЮ»га урган голи билан банд этган бўлса, Португалия миллий жамоасининг бошқа бир аъзоси Данилу Евро-2020 саралаши доирасида Сербия дарвозасига киритган тўпи билан 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда УЕФА мусобақаларининг энг яхши голи муаллифи деб Криштиану Роналду тан олинган, унинг «Реал» сафида ҳозирги жамоаси «Ювентус» дарвозасига киритган тўпи тенгсиз деб топилганди.

2017 йилда эса соврин «Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукичга («Реал»га урган голи учун) насиб этган, ундан аввалги икки йилда эса юқорида таъкидланганидек Лионель Месси эътироф соҳиби бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА еврофутболнинг 2018/19 мавсумидаги энг яхши голини эълон қилди