Қирғизистонлик курашчилар Тбилисида ўтган юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир финалида бир-бирига қарши курашишдан бош тортди.
Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да эълон қилинган.
66 кггача вазн тоифаси финал баҳси 9 августда ўтиши керак эди. Матга қирғизистонлик икки курашчи - Канибек Жолчубеков ва Жоламан Шаршенбеков чиқишган. Видеода Шаршенбеков ғалабани Жолчубековга беришни илтимос қилганини кўриш мумин. Натижада унинг илтимоси бажарилган.
Бу спортчилар аввалроқ бошқа бир турнирда ўзаро беллашишларига тўғри келган ва ўшанда 20 ёшли Шаршенбеков 30 ёшли Жолчубековга мағлуб бўлган.
Канибек Жолчубеков талабалар орасида жаҳон, Осиё чемпиони, иккита Осиё ўйинлари кумуш совриндори, бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади.
Жоламан Шаршенбеков эса жаҳон чемпионатида кумуш медал қўлга кирита олган Қирғизистон тарихидаги иккинчи курашчи бўлиб, Осиё чемпионатлари совриндоридир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади