Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида VAR (Video assistant referee), яъни ҳакамнинг видео кўмакчиси тизимини қўллашга ҳали эрта, деб ҳисоблайди “ОКМК” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов
“Майдонлар мос бўлиши керак. Ана ўшанда футбол умуман бошқача бўлади”, - деди Қосимов Sputnik нашрига. – Айтганларидек, step by step: қадамма-қадам олдинга қараб ривожланамиз”.
Шунингдек, у миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер иши ҳақида ҳам бир неча оғиз фикр билдирди. Шу билан бирга, у бир тарафдан туриб бировнинг ҳаракатига изоҳ бериш осонлиги, шунинг учун буни ёқтирмаслигини таъкидлади.
“Купер профессионал, бироқ Осиё Кубогида омади келмади, - деди у. Жаҳон футболида хорижий мураббийларни таклиф қилиш амалиёти тез-тез учраб туради. Лекин бизнинг ҳам ишлаши ва натижа кўрсата олиши мумкин бўлган мутахассисларимиз бор”.
“Пахтакор”нинг собиқ машҳур ҳужумчиси Миржалол Қосимов 2006 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. У дастлаб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийининг ёрдамчиси сифатида, кейин “Бунёдкор” жамоаси мураббийи сифатида муваффақиятли фаолият юритган. 2018 йилнинг декабрь ойида Қосимов “ОКМК” жамоасининг бош мураббийи лавозимига тайинланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади