"Сурхон" яна бир бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

  • 13 август 2019, 06:00
  • 693
  • Спорт
  • "Сурхон" яна бир бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
    Хабарингиз бор, Термизнинг «Сурхон» жамоаси давралар оралиғида икки нафар бразилиялик футболчилар билан шартнома имзолаган эди. Уларнинг бир нафари яъни Лукас куни кеча «Локомотив» жамоаси билан баҳсда майдонга тушди.

    Бугун, Бразилиялик иккинчи легионер Дуглас ҳам Киев-Тошкент ҳаво йўллари орқали юртимизга етиб келди. Эътиборлиси у икки ҳафта давомида Донецкнинг «Шахтёр» клуби машғулотларида иштирок этди. Дуглас, эртадан «Сурхон» жамоаси машғулотларида иштирок этади.

    Дуглас ва Лукасни «Сурхон» жамоасига олиб келган футбол агенти Пауло Риберио ҳақида қисқача маълумот:

    Пауло Риберио - Бразилия давлатида туғилган. Кейинчалик у Ангола давлатига кўчиб ўтган. Футболга бўлган қизиқиши юқорилиги сабаб, Украина давлатига кўчиб ўтади ва «Шахтёр» клубида «селекционер» сифатида иш бошлайди.

    Пауло «Шахтёр» клубига:
    Марлос;
    Жадсон;
    Элано;
    Фернандиньо;
    Майкон;
    Луис Адриано;
    Матузалем;
    Виллиан;
    Фред каби футболчиларни таклиф қилган ва ушбу футболчилар Пауло Риберио орқали бутун дунёга танилган.
    «Сурхон» футбол клуби машҳур футбол агенти Пауло Риберио билан узоқ йиллик шартнома имзолади.

    » » "Сурхон" яна бир бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади