09:27 / 13.08.2019
2 936

«Галатасарой» скаутлари Шомуродовнинг ўйинини кузатишди

«Галатасарой» скаутлари Шомуродовнинг ўйинини кузатишди
Футбол шарҳловчиси Нобель Арустамяннинг хабар беришича, Туркиянинг «Галатасарой» клуби скаутлари «Ростов»-«Крилья Советов» ўйини пайтида мезбонлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва «Крилья Советов» ҳужумчиси Александр Соболевларни кузатишган.

Ушбу ўйинда «Ростов» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, ягона голни эса Элдор Шомуродов киритди.

«Ҳамкасбларим эфир пайтида Ростовга Туркиядан скаутлар келганини айтишди, аммо айнан қайси футболчиларни кузатгани келишганини аниқлаб беришмади. Қўшимча қиламан, «Галатасарой» скаутлари Соболев ва Шомуродовни кузатишган. Аммо турклар ҳозир ўзбекистонлик ҳужумчини сотиб олишолмайди, чунки Элдорнинг нархи жуда қиммат. «Ростов» ҳужумчисини сотмоқчи эмас», – деб ёзади Арустамян «твиттер»да.

Ҳозирги вақтда 24 ёшли Шомуродов ва 22 ёшли Соболев «Зенит» ҳужумчиси Артём Зюба билан биргаликда тўпурарлар рўйхатини бошқариб боришмоқда. Уларнинг ҳисобида 4тадан гол бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарой» скаутлари Шомуродовнинг ўйинини кузатишди