19:43 / 13.08.2019
2 989

Криштиану Роналду Зидан билан муносабати ҳақида гапирди

Криштиану Роналду Зидан билан муносабати ҳақида гапирди
Фото: Twitter/@ChampionsLeague
«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду собиқ устози Зинедин Зидан билан бўлган муносабати ҳақида гапирди.
Зидан жамоанинг ҳақиқатда муҳим қисми эканимни англатди. У менга улкан ишонч билдирди. У мени ўзига хос футболчи эканимни айтар ва буни ҳис қилишимга мажбур эта оларди.

Зидан менга кўп жиҳатда ёрдам берди. «Реал»да у билан биргаликдаги фаолиятимдан завқ олдим. Авваллари уни шунчаки ҳурмат қилар эдим, ҳозир эса ундан завқ оламан. У менга нисбатан ажойиб муносабатда эди.

Зидан менга айтар эди: «Криш, фикрингни жамла. Майдонга чиқ ва ўз ўйинингни намойиш қил. Сен натижага таъсир қила оласан.

Криштиану Роналду, футболчи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Зидан билан муносабати ҳақида гапирди