6-11 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида 26-Абу Даби Халқаро шахмат фестивали (26th Abu Dhabi International Chess Festival) бўлиб ўтди. Унда шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, халқаро гроссмейстрлар Нодирбек Якуббаев, Нодир Абдусатторов ва Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаров қатнашди.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 9 турдан иборат баҳсда Нодирбек Якуббаев 7 очко билан 2-ўринни, Нодирбек Абдусаттаров 6 очко билан 16-ўринни ва энг ёш Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаров 5,5 очко билан 28-ўринни эгаллашди.
Фото: Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Мусобақанинг adchessfestival.ae расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, 27 мамлакатдан 55 гроссмейстр (7 аёл), 34 халқаро тоифадаги спорт устаси (10 аёл), жами 150 шахматчи қатнашган турнирда, рейтинг-фаворит (энг баланд рейтингли шахматчи) украиналик Юрий Криворучко қатнашган бўлса-да, финалда 1-ўринни грузиялик Жобава Баадур эгаллади. 2-ўринни эгаллаган халқаро гроссмейстр, Халқаро шахмат академияси тингловчиси Нодир Якуббаевга кумуш медал билан бирга 7500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳам топширилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади