
«Ливерпуль» устози Юрген Клопп «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган Европа Суперкубогини аёл ҳакам бошқаришига муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА таснифидаги эркакалар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақалар тарихида илк бора Стефани Фраппар бош рефери сифатида фаолият олиб боради.
«Ўйлашимча, вақти келди. Бибиана Штайнхаус (бошқа бир аёл ҳакам) Германияда ишлаганди. Тарихий воқеликнинг бир бўлаги бўлишимиздан хурсандман. Яхши кўринишга ҳаракат қиламан, бўлмаса ойим хафа бўладилар. Бунақаси илк марта рўй бермоқда, лекин бу муҳим ва ўйлайманки, охиргиси эмас», – дейди Клопп. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.