Суперлига 17-турида "Пахтакор" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади

Суперлига 17-турида "Пахтакор" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади
Жамоалар ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида заро 23 баҳсда майдонга тушишган. Уларнинг 17тасида ғалабага эришган "Пахтакор" 2 марта дуранг ўйнаган ҳамда 4 тўқнашувда олмалиқликларнинг қўли баланд келган. АГМК дарвозаси 37 марта ишғол этилиб, 14 тўп ўтказиб юборилган.

Олмалиқда кечган 11 баҳснинг 8тасида "Пахтакор" зафар қучган. Биринчи даврада Тошкентда "Шерлар" 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришишган. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 17 август, шанба куни соат 19:15да АГМК стадионида бошланади.

АГМК – "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Александр Сидоров, Ҳасан Набиев, Рустам Чориев.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Комиссар: Аббос Аҳроров.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар