Август ойида, профессионал бокс оламида ўзига хос икки ажойиб тўқнашув бизни кутиб турибди. Албатта, кўплаб рейтинг жанглари ҳам бор. Лекин мухлислар диққат эътибори айнан шу икки қарама-қаршиликка қаратилган десам муболаға бўлмайди.
Биринчиси, 24 август куни Россиянинг Челябинск шаҳрида яримоғир вазн тоифасида яъни 79.4 кгда рингга кўтарилувчи, ўз вақтида юртдошимиз Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулотлар олиб борган, WBO чемпиони Сергей Ковалёв ҳамда буюк британиялик Энтони Ярд ўртасида WBO камари учун кечадиган жанг.
Иккинчиси эса, украиналик Василий Ломаченко ҳамда буюк британиялик Люк Кемпбелл ўртасидаги WBC камари учун бўладиган муросасиз бахс.
Биз бугун биринчи жангда боксчиларнинг имкониятлари қандайлиги борасида бироз фикр юритдик...
Улар ҳақида:
Мазкур қарама-қаршиликда россиялик боксчи чемпион сифатида ўз титулини ҳимоя қилиши ўз-ўзидан аён. Даъвогар, Энтони Ярд ҳам бир нечта интерконтинентал камарлар соҳиби, профи рингда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозона олган. Қизиқ жиҳати уларнинг ўн еттитасида нокаут қайд этади.
Демак, буюк британиялик чармқўлқоп устаси ҳам яхшигина “панчер” саналади. Сергей Ковалёв эса, 37 та жанг ўтказиб, уларнинг 33 тасида ғалаба қозонган. 3 бора мағлубиятга учраган бўлса, бир бора дуранг қайд этган. Унинг ҳисобида 28 та нокаут бор.
Бу ҳам ажойиб натижа! Аслида, Сергейни кучли тарафи ҳам шу “панчер”лигида. Одатда, бундай услубда жанг олиб борувчиларни бокс тилида “боксчи-панчер” деб атайдилар. Бўйлар борасида деярли тенглик қайд этилмоқда. Ковалёв 183 см ва рақибидан бир см га баланд холос.
Ғалаба қозониш учун асосий омил бўла оладиган жиҳатлар:
Сергей Ковалёв:
Рус боксчисига ўзига хос мотивация берадиган омиллар етарлича топилади. Жумладан, у ўз уйида яъни Россияда жанг ўтказади. Айниқса, ўзи туғилиб ўсган шаҳри Челябинскда бўлиши янада унга куч-қувват берса ажаб эмас.
Демак, мезбонлик фактори ҳам бор. Ўз уйингда бўлиши, мухлислик борасида ҳам устунлик беради. Тўғри, бу жиҳат нисбий ҳисоблансада, барибир кичик устунлик саналади. Қолаверса, у чемпион! Одатда, тенг жанг бўлса, профессионал боксни ўзига хос ёзилмаган қонуни мавжуд. Ҳакамлар чемпионга нисбатан кўпроқ хайрихох бўлишади.
Энг асосий устунлиги эса, шубҳасиз ундаги улкан тажриба десак янглишмаган бўламиз. Сергей профи рингда рақибидан икки баробар кўп жанг ўтказган. Айниқса, жаҳон профессионал бокс оламидаги тирик афсоналар билан муросасиз жангларда иштирок этганлигини ҳам барча яхши билади.
Бернард Хопкинс, Андре Уорд, Исмаил Силлах, Жон Паскаллар бунга мисол бўла олади. Ковалёвнинг яна бир ажойиб жиҳати унинг матонатлигида десак муболаға бўлмаса керак. Чунки, унда жуда оғир вазиятлар бўлди. Андре Уорддан икки маротаба мағлубиятга учраши, Элайдер Алваресдан нокаут қабул қилиб олиши, унинг боксни тарк этишига ҳам сабаб бўлаёзди.
Лекин у ўзида куч топа олди. У қайта олди. Айнан ушбу омиллар унинг ғалаба қозониши учун имконияти юқоридек таассурот уйғотмоқда. Лекин бу – профессионал бокс! Бу спорт турида эса, энг кўп сенсациялар бўлади.
Энтони Ярд:
Британ боксчисининг асосий қуроли бу ўзига хос иштиёқ бўлади. Сабаби, хали у фаолиятида Ковалёв каби рақибга дуч келмаган. Қолаверса, бу жанг хақиқий чемпионлик камари учун кечади.
Ёш борасидаги тафовут ҳам 8 йилни ўз ичига олади. Яъни, Энтони ҳозирда 28 ёшда Сергей эса 36 ни уриб қўйди. Бу дегани тезлик, жисмоний холат борасида инглиз боксчида бироз бўлсада устунлик бор дегани.
Устига устак, Энтонининг гавда тузилишига анча-мунча бодибилдингчилар ҳам хавас қилса арзийди. Бу жиҳатдан унда мукаммалик бор. Ушбу омил эса, боксчи учун жуда ижобий ҳолат ҳисобланади. Босим йўқ дея олмаймиз. Чунки, бу чемпионлик камари учун жанг. Шундай бўлсада, россиялик чармқўлқоп устасига нисбатан камроқ бўлади.
Зарба кучи борасида иккисини бир-биридан устун қўйиш фикридан йироқман. Чунки, ҳар иккиси юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби “панчер” саналади. Хуллас, Ярднинг мазкур жангдаги устунлик жиҳатлари борасида шуни айта оламиз.
Албатта, бу шахсий фикрлар эди холос. Ким ғалаба қозонади. Қай бири мағлубиятга учрайди? Буни 24 август куни Челябинскда “Traktor Sport Palace” да бўлиб ўтадиган жанг кўрсатади...
Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади