
"Атлетик" ҳужумчиси Ла Лига 1-тур доирасидаги "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Майдонда атиги 6 дақиқа ҳаракат қилган 38 ёшли форварднинг қайчи услубидаги зарбаси "Атлетик"га 3 очкони тақдим этди.
- Жамоа ажойиб ўйнади. Мавсумни "Барселона"га қарши ўйинда уч очкони қўлга киритиш билан бошлаб олдик. Менимча, бундан яхшиси бўлмайди. Жамоага ёрдам берганимдан мамнунман. Мен доим "Атлетик" учун ёрдамга тайёрман, - дейди Адурис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум "Атлетик" афсонаси учун сўнггиси бўлиб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар