22:13 / 17.08.2019
2 813

"Сурхон" устози: "Бразилиялик легионерлардан кўп нарса кутяпмиз"

"Сурхон" устози: "Бразилиялик легионерлардан кўп нарса кутяпмиз"
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:1) термизликлар устози Владимир Андреев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз учун дуранг билан тугаши мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнашди.

Абдул Азиз Юсуповдан ҳар доим ҳужумчи сифатида фойдаланардик. Ҳар бир жамоада ротация бўлиб туради. Биз легионер ҳужумчига имкон бериб кўрдик.
Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Бразилиялик футболчининг имкониятларни кўришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлимдаги ўзгариш бизга самара келтирди", - деб Андреевнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сурхон" устози: "Бразилиялик легионерлардан кўп нарса кутяпмиз"