
Англия Премьер-лигасининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда. "Ливерпуль" ушбу турда сафарда "Саутгемптон"га қарши баҳс юритди.
Биринчи бўлим якунида Садио Мане жуда чиройли тарзда ҳисобни очди, - 0:1.
Иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтирган "Ливерпуль" Садио Маненинг узатмасидан сўнг Роберто Фирмино жамоасининг иккинчи голини киритди, - 0:2.
Аммо, ўйин охирларига келиб "қизиллар" посбони Адриан қўпол хатосидан мезбонлар аъзоси Дэнни Ингз орадани фарқни қисқартирди, - 1:2. Бу эса ўйин охиригача сақланиб қолди. Шу тариқа, "Ливерпуль" сафарда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Англия Премьер-лигаси, 2-тур
Саутгемптон - Ливерпуль - 1:2
Голлар: 0:1 – 45 Мане, 0:2 – 71 Фирмино, 1:2 – 83 Ингз.
Саутгемптон – Ганн, Валери, Вестергор, Беднарек, Бертран (Дженепо, 77), Уорд-Проуз, Хейбьерг, Редмонд, Ромеу (Ингз, 64), Йосида, Адамс(Армстронг, 68).
Ливерпуль – Адриан, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Матип, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен(Хендерсон, 89), Милнер (Фабиньо, 74), Мане, Салах(Ориги, 79), Фирмино. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар