Coca Cola суперлига 17-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.
- Ўйинда тезкор гол киритдик. Кейин рақиб футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Бутун ўйин давомида футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳеч бир ғалаба осонликча бўлмайди. Бугунги ғалабамизда мухлисларимизнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда бироз камчиликларимиз бор.
Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти. Улар голли вазиятларда бироз шошилиб қолишди. Акс ҳолда бугун ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди.
Бугунги ўйинда Авазхон Маматхўжаев ҳар иккала голда ҳам иштирок этди. Унинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Унинг бунданда яхши ўйинлари ҳали олдинда.
Мухлисларимиз ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қолардим. Чунки ёшлар жуда таъсирчан бўлади, уларни ҳозир қўллаб турсак ўйинлари янада очилади деб ўйлайман.
Бугун майдонда ўйнаган барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Иккинчи давра арафасида жамоамиз сафига келиб қўшилган ёш футболчилар жамоамизга тезда мослашишди. Улардан ҳали умидимиз катта. Синдаров ҳамда Аҳмадовларнинг ўйини бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Жамоамизда ички муҳит айни кунларда жуда ажойиб. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга бош эгиб таъзим қиламан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди