“Реал” 818 кунлик танаффусдан кейин “уйғонди”...ми?

  • 18 август 2019, 11:00
  • 521
  • Спорт
  • “Реал” 818 кунлик танаффусдан кейин “уйғонди”...ми?
    Испания чемпионатининг 1-турида “Реал” сафарда “Сельта”ни (3:1) таслим этди.
    Мадрид клуби Ла лиганинг илк тури дастлабки олтита учрашуви якунига кўра, турнир жадвалида “Атлетик” ва “Мальорка” билан бир хил очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

    “Реал” жадвалда 818 кунлик танаффусдан сўнг илк бора “Барселона”дан юқорида жойлашди. Каталонияликлар илк турда “Атлетик”ка (0:1) имкониятни бой беришди.

    Сўнгги марта “Реал” 2016/17 йилги мавсумда турнир жадвалида “Барселона”дан тепада жой олган ва ўша йили Зидан жамоаси Ла Лига ғолиблигига эришган эди.

    Шундан кейин “Реал” бир неча бор очколар бўйича “Барса” билан бир хил кўрсаткичга эришган бўлсада, жадвалда улардан юқорига кўтарила олмаган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Реал” 818 кунлик танаффусдан кейин “уйғонди”...ми?