
Хабарингиз бор кеча Суперлигада 17-тур ўйинларига старт берилди. Тур доирасида “Локомотив” ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Насаф" - ёш футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Бугун улар яхши ҳаракат қилишди. Омад эса бизнинг томонда бўлди. Ҳудога шукур, муҳим ўйинда ғалабага эришдик.
- Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун "Насаф" тўпни ушлаб туриш борасида "Локомотив"дан ўтиб кетди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ҳар доимгидек бугун ҳам биз тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туришни ният қилгандик. Тўғриси билмадим. Тўпни рақибларга топшириб қўйдик, буни тан оламан.
- Янги бош мураббий тактикасига кўникиш жараёни қандай кетмоқда?
- Унчалик қийин бўлмаяпти. Таркибда янги футболчилар бўлгани учун ҳозирда ўйинни шакллантириш борасида кичик қийинчиликлар бўлмоқда. Аммо бу ўтиб кетади. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб келяпмиз.
- Сўнгги пайтларда кам гол урадиган бўлиб қолдингиз.
- Вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлмоқда. Аммо ўйин сифатимиз унчалик ёмон эмас.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
[media=https://youtu.be/m_PM74bqC14]
СуперлигаЛокомотив НасафТемурхўжа АбдухолиқовФутбол статистикасиЎйин таҳлилиЖамоа тактикаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар