«Андижон» ҳамда «Навбаҳор» (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида намангаликлар бош мураббийи Деян Журжевич ўйин ҳақида ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Аммо мени учрашувдан кўра майдоннинг ҳолати футболчиларга яхшироқ тўп суриш имконини бермагани кўпроқ ранжитди. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг ўзи даҳшат. Агар майдоннинг ҳолати талабга жавоб берганида учрашув янада томошабоп руҳда ўтган ва бундан ишқибозлар кўпроқ ҳузур олган бўлардилар. Афсуски, бунинг иложи бўлмади. Жамоамнинг бунга қадар икки ўйинда мағлуб бўлганига қарамай, вазиятни ўнглай олиши мумкинлигига ишончим комил эди.
Футболчиларимиз бугун буни амалда кўрсатиб беришди. Одатда ўйинлар қовушмаса ва очколар қўлга киритилмаса, футболчиларнинг хафсаласи пир бўлади. Қувонарлиси шогирдларим руҳий ўрадан чиқиб кетишди. Бугун улар ғалаба қозониш учун астойдил тер тўкдилар. Ўз навбатида бундай уринишлар зое кетмай, омад бизга кулиб боқди. Бугунги беллашувда қўлга киритилган уч очконинг қиймати жуда юқори, дейиш мумкин. Чунки шунинг эвазига ўйинчиларимиз руҳан ўзларини тиклаб оладилар.
Бундан кейин бизга анча енгил бўлишига ишоняпман. Муҳими, омадсизликдан холос бўлиб, жуда керакли бўлган ғалабага эришдик. Шу билан бирга бугунги беллашувда жуда яхши ўйин намойиш этган «Андижон» клубига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишим керак. Умид қиламанки, кейинги сафар Андижонга келганимизда майдоннинг ҳолати бугунгидек абгор бўлмайди.
- Сиз Андижонга учинчи бор ташриф буюрдингиз. Бунгача эса Лига Кубоги баҳсида «Андижон» ва «Навбаҳор» ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатгандингиз. Сўнг чемпионат баҳсида «Бухоро»га қарши ўйинни ҳам стадиондан кузатгандингиз. Айтинг-чи, рақибни қанчалик ўргангандингиз?
- Албатта, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мураббий бўлажак рақибни ўрганишни пайсалга солмайди. Табиийки, «Андижон»нинг ўйинини ўргандим. Аммо мени ҳаммасидан кўра ихтиёримда бўлган жамоа кўпроқ қизиқтиради. Беллашув олдидан рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, унинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўргандик. Энди шуни ишонч билан айтишим мумкинки, «Андижон»ни яхши ўрганган эканмиз. Акс ҳолда ғалаба қозона олмаган бўлардик. «Андижон» - жуда яхши жамоа. Уни олдинда жиддий рақибларга қарши беллашувлар кутиб турибди. Айниқса, якка пешқадам «Пахтакор» билан ўтадиган ўйинда «Андижон»га омад тилаб қоламан.
- Бугунги учрашувни бошқарган ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?
- Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан ошган бўлса ҳам шу пайтгача ҳакамлар ишини муҳокама қилмаганман. Бундан кейин ҳам анъанамга содиқ қолишни истайман. Улар ўз ишларини бажаришяпти. Мураббийларга ҳакамларнинг ишига баҳо бериш ярашмайди. Ҳакамларнинг ишини назорат қиладиганлар бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди