2 484
«Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим
Фото: BeinSports
«Сантос» клубининг собиқ президенти Марсело Тейшейра 2006 йилда ҳужумчи Неймарнинг «Реал»га трансфери нима сабабдан бекор бўлганини маълум қилди.
«У «галактикос» давридан буён «Реал»га мафтун бўлиб қолганди. Биз Неймарни жамоада сақлаб қолиш учун унинг отасига 1 миллион доллар таклиф қилдик. У эса осонликча рози бўлди.
Клуб раҳбариятининг барча аъзолари ўшанда мени тентакка чиқарганди, бироқ мен Неймар ўзига хос футболчи эканини билар эдим. «Сантос» уни сақлаб қолиши керак эди. Бу қийин қарор эди, аммо якунда тўғри бўлиб чиқди.
Биз «Реал» билан музокара ўтказмадик. Ўшанда айтган гапларим уни жамоада сақлаб қолиш учун эди.
Ўша вақтда Робиньо трансфери сабаб «Сантос» ва «Реал» ўртасидаги муносабатлар чигал эди. Охир-оқибат жамоа Неймарни ушлаб қолди ва клублар ўртасидаги муносабат кескинлашмади», — дейди Тейшейра. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди