1 941
Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби Луис Коллазо ҳақида нималарни билишимиз керак?
Аввалроқ профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангини 18 октябрь куни АҚШда Луис Коллазога қарши ўтказишини маълум қилгандик.
Луис Коллазо ўрта вазн боксчилар орасида анча кучли ҳамда машҳур боксчи ҳисобланади. Шу боисдан, бугун Кудраттилонинг рақиби ҳақида қизиқарли маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.Луис Коллазо 1981 йил 22 апрель куни Пуэрто- Рикода туғилади, лекин бўлажак боксчининг ёшлиги асосан Бруклин шаҳрида ўтган.
Луис профессионал боксга 2000 йилда кириб келади. Коллазо профидаги дебют жангини 2000 йилнинг 17 май санасида америкалик Ҳосе Малдонадога қарши ўтказади. Жангнинг биринчи раундидаёқ Луис рақибини нокаут қилишга эришган. Шу тариқа, Луис профессионал боксга кириб келган.
Коллазо профессионал боксдаги дастлабки мағлубиятини 14-жангига келиб қабул қилади. Ўшанда у колумбиялик Эдвин Касцианига 10 раундлик жангнинг учинчи раундида мағлуб бўлади. Қудратиллонинг бўлажак рақиби дастлабки чемпионлик камарига 2005 йили эга бўлади. Ўшанда у Хосе Антонио Риверага қарши WBA Regular камари учун рингга кўтарилади. Жангда бироз устунликка эга бўлган Луис очколар ҳисобида рақибини таслим қилади.
Аммо Луис камарини бор-йўғи бир марта ҳимоя қилишга эришади. Иккинчи ҳимоя жангида собиқ жаҳон чемпиони Рикки Хаттонга қарши ўтказади. Кучли рақибга қарши 12 раунд туришга эришган Луис ҳакамларнинг қарори билан камарини бой бериб қўяди. Шундан сўнг, украиналик Артур Атазханов устидан ғалаба эришган Луис WBC International камари учун яна бир кучли боксчи Шейн Мослига қарши рингга кўтарилади, лекин Луис бу рақибига ҳам очколар ҳисобида таслим бўлган.
Шейндан учралган мағлубиятидан сўнг иккита жангда ғалаба қозониб, яна бир бор камар учун рингга кўтарилиш имконини қўлга киритади. Бу галги рақиб Андре Берто эди. Жанг ғолиби WBC камарига эга чиқиши лозим эди. Лекин, афсуски Коллазо яна бир бор камарга эга бўлиш имконидан маҳрум бўлади.
Коллазо бошқа боксчилардан фарқли равишда таслим бўлишни истамайди, мағлубиятларга қарамасдан яна янги чақирувларни қабул қилишга доим тайёр боксчилардан ҳисобланади. Шу сабабли, 2013 йилнинг 2 сентябрь куни вакант бўлиб турган WBA International камари учун Алан Санчесга қарши рингга кўтарилади. 10 раундга мўлжалланган жангда ниҳоят Луис рақибини таслим этишга эришади ҳамда чемпионлик камарига эга бўлади. Луис чемпионлик камарини яна бир кучли ҳамда машҳур боксчи Амир Ханга бой бериб қўяди.
Амир Хандан сўнг яна бир мағлубиятини Кит Турмандан қабул қилиб олади. Умуман олганда, Луис Коллазо профессионал боксда жами 46 бор рингга кўтарилган, уларнинг 39 тасида ғалаба қозонган, фақатгина еттита баҳсда мағлубият аламини тортиб кўрган. Лекин, уни мағлуб этган боксчиларнинг барчаси ҳақиқий кучли ҳамда чемпионлар ҳисобланишади. Қудратилло ушбу жангни ўз фойдасига ҳал қилиб олганидан сўнг Эррол Спенс ҳамда Шон Портер ўртасидаги жанг ғолиби билан иккита камар учун рингга кўтарилиши мумкин бўлади.
Қайд этиш лозимки, Абдуқаҳҳоров айни пайтда Боб Арумга тегишли бўлган "Top Rank" компанияси билан учта жангга шартнома имзолаган. Келишув доирасида дастлабки жанг япониялик Кейта Обарага қарши ташкил этилди. Ушбу жангда боксчимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Иккинчи жанг эса Луис Коллазога қарши ташкил этилади. Ва ниҳоят учинчи жанг эса катта эҳтимол билан чемпионлик учун ташкил этилади. Бунгача малайзиялик промоутерлар билан бирга ишлаган Қудратилло керакли вақтда, керакли промоутер билан шартнома имзолади дейишимиз мумкин.
Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Манба : olamsport.com «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди