23:00 / 24.08.2019
2 641

«Реал» Неймар учун «ПСЖ»га 120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи

«Реал» Неймар учун «ПСЖ»га 120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи
Фото: «Marca»
Мадриднинг «Реал» клуби «Пари Сен-Жермен»га янги таклиф билан чиқди — 120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи.
Манбага кўра, 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи эвазига икки футболчи — сербиялик форвард Лука Йович ҳамда коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навас, шунингдек, 120 млн. евро таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Йович «Реал»га шу йил ёзида 60 млн. евро эвазига келиб қўшилганди, бироқ у Зайниддин Зиданда яхши таассурот қолдира олмади. Тибо Куртуа келганидан бери захирада ўтириб қолган 32 ёшли Кейлор Наваснинг ўзи жамоа раҳбариятидан бошқа жамоага кетишга рухсат сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Неймар учун «ПСЖ»га 120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи