Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўзбекистонлик каноэчи қизлар Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова 500 метрга жуфтлик йўналишида кечган баҳсда Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишди.
Финал беллашувида Ўзбекистон вакилларии бешинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Регламентга кўра, дастлабки саккиз ўринда маррага келган қайиқ эгалари келаси йили Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишар эди.
Каноэда эшкак эшиш, ЖЧ. Венгрия
Жуфтлик, 500 метр:
1. Сун / Цу (Хитой) – 2:02.81
2. Такаш / Балла (Венгрия) – 2:04.49
3. Климова / Макарчанка (Беларусь) – 2:07.74
4. Ян / Преллер (Германия) – 2:08.18
5. Раҳматова / Зокирова (Ўзбекистон) – 2:08.47
Шу тариқа терма, Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони 3тага етди. Бундан аввал теннисчи Денис Истомин ҳамда велоспортчи Ольга Забелинская йўлланма эгаларига айланишган эди.
«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчи қизларимиз, уларнинг яқинлари ва миллионлаб ҳамюртларимизни бундай муваффақият билан муборакбод этиб қолади», дейилади МОҚ хабарида.
Маълумот учун, Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова бугунги беллашувлар давомида 200 метрга жуфтлик йўналишида ҳам финалда стартга чиқишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди