12:34 / 27.08.2019
3 658

Шомуродовга Бундеслига клуби қизиқмоқда

Шомуродовга Бундеслига клуби қизиқмоқда
Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби "Ростов" форварди Элдор Шомуродовга қизиқмоқда.

Немис клуби 24 ёшли ҳужумчини 5,5 миллион еврога баҳоламоқда. Томонлар қишки трансферлар ойнасида музокараларни бошлашлари мумкин.

Шомуродов "Ростов"га 2017 йил ёзда келиб қўшилган. У бу вақт давомида 51та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этган.

Ҳамюртимиз жорий мавсум РПЛ доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассистга эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовга Бундеслига клуби қизиқмоқда