19:30 / 27.08.2019
2 487

"Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бу тур ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг 68-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни жарима майдонидаги пала партишликдан сўнг Андрей Сидоров дарвозага киритиб ҳисобни очди, 0:1. Учрашувнинг 70-дақиқасида қарши ҳужумдан сўнг Саламат Қутибоев гол урди, 0:2. Ўйиннинг 73-дақиқасида Сардор Сулаймонов мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди - 0:3. Шу тариқа "Бухоро" клуби ўзининг мағлубиятлар сериясига чек қўйиб, очколари сонини 15 тага етказиб олди.

Coca-Cola Суперлига, 18-тур

"Динамо" - "Бухоро" 0:3
Голлар:
Андрей Сидоров 68, - 0:1. Саламат Қутибоев 70, - 0:2. Сардор Сулаймонов 73, - 0:3.

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов, 7.Жасур Азимов, 10.Амиржон Сафаров, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Баҳодир Насимов, 16.Бобур Қосимов, 18.Аббос Шодмонов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 22.Шоҳруҳ Раимов, 24.Жасур Ўринов, 21.Дамир Темиров, 27.Ихтиёр Тошпўлатов,23. Сардор Эминов, 28.Обиджон Ҳакимов, 20.Сирож Ҳамроев, 26.Комил Шарофутдинов, 44.Дилмурод Каримов.

"Бухоро": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Бобиржон Амонов, 8.Саламат Қутибоев, 9.Асадбек Собиржонов, 14.Сардор Сулаймонов, 23.Беҳруз Шодмонов, 28.Эргаш Исмоилов, 30.Жаба Липартия, 71.Андрей Сидоров, 80.Милован Капор, 81.Фатхулло Фатхуллоев.
Захира: 25.Шохжаҳон Насимов, 4.Миржалол Жумаев, 60.Вили Исиани, 22.Беҳруз Садуллаев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 44.Асилжон Бегимқулов, 72.Давронбек Умиров, 87.Анваржон Жўраев, 88.Шахзод Бешимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди