«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйин жуда қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлим биз учун оғир ўтди. Бизда ҳам, “Динамо”да ҳам қатор голли вазиятлар юзага келди. “Динамо” таркиби номдор эмаслигига қарамай, жамоа жуда тезкорлигини билардик. Ўйлайманки, уларнинг келажаги бор. Иккинчи бўлим бошида ҳам босимга учрадик, аммо йигитларимиз вазиятдан чиқиб кета олишди ва кетма-кет учта гол урдик. Бугун жамоа биз талаб қилаётган ўйинни кўрсата олди.
- Икки бўлимни таққосласак, “Бухоро” 2-бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу ўзгариш бугунги ўйин учун режа эдими?
- Биз анчадан буён бундай ўйин намойиш этишни мақсад қилиб келаётгандик. Афсуски, 4-5 ўйиндан буён режаларимиз амалга ошмаётганди. Аммо йигитларда босим борлиги боис, жамоамизга ишонч етишмаётган эди. Бугун эса ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Умид қиламанки, биз учун кейинги ўйинлар ҳам омадли бўлади.
- Самарқандга қайтиш сиз учун нимани англатади?
- Самарқандни ўзим учун она шаҳримдек биламан. Мен бу ерда ўйнаганман, ажойиб хотиралар бор. Маҳаллий мухлислар мени ажойиб кутиб олишди, ҳурмат кўрсатишди, меҳнатларимни унутмаганларидан жуда хурсанд бўлдим. Улардан бир умр миннатдорман. Самарқандда азалдан ажойиб мухлислар бор. Мухлислар ўз вақтида бу ерда қалбимнинг бир қисмини қолдирганимни эслашади. Қолаверса, Самарқандда қариндошларим кўп, шу ердан уйланганман, қайнонам бор. Шундай экан, Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап.
- Ўйиндаги “Бухоро”нинг бош режаси қандай эди?
- Ўйиндаги бош режамиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Бўш зоналарда тезкор ҳаракат қилиб, гол уришни мақсад қилгандик. Режамиз амалга ошди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин