
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда режадаги йиғинни бошлади, деб хабар беради ЎФА сайти.
Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар илк машғулотини «Жар» стадионининг захира майдонида ўтказишди.
Бу йиғин орқали миллий жамоа сентябрь ойида бошланадиган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. 5 сентябрь куни футболчиларимиз сафарда Фаластинга қарши майдонга тушиши лозим.
Илк машғулотда асосан миллий чемпионатимиздан тўп тепаётган футболчилар иштирок этишди. Легионерлардан фақар Санжар Шоаҳмедов етиб келди. Қолган футболчилар яқин орада миллий жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.
Футболчилар 3 сентябрга қадар Тошкентда шуғулланишади. 29 август кунги машғулотлар «Чиғатой» базасида соат 20:00да ўтказилади.







“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.