17:50 / 30.08.2019
2 640

Роналду: “Биз ҳали Месси билан тушлик ҳам қилмаганмиз”

Роналду: “Биз ҳали Месси билан тушлик ҳам қилмаганмиз”
УЕФА мавсумнинг энг яхшиларни тақдирлаш маросимида Роналду Месси билан муносабати ҳақида гапирди.
“Италиядаги илк мавсумим мен учун ўзига хос бўлди. Месси ва мен шу ерда биринчиликни 15 йилдан бери бўлишиб келмоқдамиз. Бундай ҳолат яна футболда содир бўладими йўқ, буни билмайман. Тўғри, бу осон эмас. Бироқ ўртамизда яхши муносабат бор.

Аммо ҳалигача биргаликда тушлик қилмаганмиз. Лекин келажакда бунга умид қиламан. Мен Испаниядаги ўйинларимизни соғинаман. Месси билан 15 йилдан бери жанг қиламиз. Бу ажойиб. У мени олдинга чорлайди, мен эса уни. Футбол тарихининг бир қисми бўлиш яхши. Мен шу ердаман, Месси ҳам”, — дейди Роналду.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: “Биз ҳали Месси билан тушлик ҳам қилмаганмиз”