
2020/2021 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашуви Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади.
Таъкидлаш керакки, ушбу номга “Зенит”нинг уй стадиони ҳисобланган “Газпром-Арена” ҳамда “Бавария”га тегишли бўлган “Альянц-Арена” стадионлари даъвогарлик қилишмоқда. Бироқ, AP News нашри тарқатган хабарга кўра УЕФА ушбу мезбонликни питерликларга беради. Мюнхен эса орадан бир йил ўтиб, яъни 2021/22 йилги мавсум финалини қабул қилади.
Эътиборлиси, 2023 йилги ЕЧЛ финали Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида ўтказилиши кутилмоқда. Бу ва юқоридаги хабарларга жорий йилнинг 24 сентябрь куни УЕФА аниқ жавоб беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар