
"Кальяри" ҳужумчиси Хан Кван Сон фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.
Турин клуби 20 ёшли форвардни 5 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Ёш футболчи аллақачон Туринга ташриф буюрган.
Қайд этиш керакки, у дастлаб асосий жамоа билан машғулот олиб боради ва ёшлар жамоасида ўйнайди. Шунингдек, вақти-вақти билан асосий жамоада ҳам ўйнаши кўзда тутилган.
Хан Кван Сон 2017 йилдан бери Италияда фаолият олиб боради. У А Серияда гол урган биринчи шимолий кореялик ўйинчига айланган.
Форвард ўтган мавсумни ижара асосида Серия Б да иштирок этадиган "Перуджа"да ўтказди ва 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар