Элдор Шомуродов: "Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни истайман"

Элдор Шомуродов: "Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни истайман"
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Локомотив"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Дастлабки 30 дақиқа жуда асабий ўтди. Бу олти очколик учрашув эди ва қийин бўлишини билар эдик. Тахминан 30-дақиқадан бошлаб ўз кучимизга ишончимиз ортди ва керакли натижага эришдик.

Тўпурарлар баҳсини кузатиб бормоқдаман. Албатта, мен чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни ва жамоамнинг очко тўплашига ёрдам беришни истайман", - деди Шомуродов.

Маълумот учун, ҳамюртимиз 7 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчиликни қўлга олган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар