Фото: REUTERS
Ўта оғир вазн тоифасида WBA’нинг собиқ мунтазам жаҳон чемпиони, россиялик Александр Поветкин WBA халқаро чемпиони камарини қўлга киритди. У Лондонда ўтган 12 раундлик жангда британиялик Хьюи Фьюрини очколар бўйича 117:111 ҳисобида мағлуб этди.
Поветкин британиялик Энтони Жошуадан мағлубиятга учрагандан кейин илк бор рингга кўтарилди. 2018 йил сентябрда ўтган жангда россиялик 7-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учраганди. Шундан кейин у икки қўлида операция ўтказган, унинг кейиги жанги санаси бир неча марта кўчирилган.
Жангга қайтсак, умуман олганда у унча қизиқарли ўтмаган ва воқеаларга унча бой бўлмаган. Фьюри россияликдан фаолроқ муштлашган, бироқ Поветкин кўпроқ аниқроқ зарбалар беришга муваффақ бўлган.
Эндиликда 2 сентябрда 40 ёшга тўладиган Поветкиннинг ҳисобида 35 ғалаба ва 2 та мағлубият бор. У бу ғалаба билан ўз туғилган кунига ўзига хос совға қилди.
Собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг амакиваччаси бўлган 24 ёшли Хьюи Фьюрининг ҳисобида эса эндиликда 23 ғалаба ва 3 мағлубият бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин