
"Манчестер Юнайтед"нинг сербиялик скаути Крсто Килибарда Россия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ростов" (1:2) учрашувини кузатиб борди.
Инглиз клуби вакили кечаги баҳсни бевосита "РЖД-Арена" стадионидан туриб кузатиб борди. "Известия" нашри тарқатган хабарга кўра, сербиялик мутахассис айнан қайси футболчини кузатиш учун ташриф буюргани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, мухлислар Килибардани "Рубин" ҳамда ЦСКА жамоалари иштирокидаги баҳсда ҳам учратишган эди.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "темирйўлчилар"га қарши кечган учрашувда дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар