
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур бокс оқшомидан жами 7 та жанг ўрин олган бўлиб, марказий жанг Фазлиддин Ғоибназаров ва индонезиялик Риво Кундиманг ўртасида ўтади. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланди.
Маълумот учун: Фазлиддин айни кунларда Тошкентда мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулот ўтказяпти. У профессионал боксдаги фаолияти давомида 8 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларнинг 7 тасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал рингга қулатган. Афсуски, сўнгги жангида Майкл Фоксга очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.
22 ёшли Риво эса профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, тўққизтасида ғалаба қозонган, Битта жангда дуранг натижа қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар