
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги мусобақаларининг ярим финалига қуръа ташлаш жараёни 2 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Кубогининг дастлабки ярим финалида ОКМК ўзида «Бунёдкор» билан ўйнаса, иккинчи финалчи номи «Пахтакор» ва «Насаф» иштирокидаги учрашувда ҳал бўлади.
Ўзбекистон Кубоги
Ярим финал
1. ОКМК — «Бунёдкор»
2. «Пахтакор» — «Насаф»
ОКМК Лига Кубоги ярим финалини ҳам Олмалиқда ўтказади. Миржалол Қосимов шогирдлари бу босқичда «Динамо» билан тўқнаш келади. «Пахтакор» эса «Қўқон-1912» билан ўйнайди. «Шерлар» ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида қўқонликларга йирик ҳисобда ютқазиб қўганди.
Ўзбекистон Лига Кубоги
Ярим финал
1. ОКМК — «Динамо»
2. «Қўқон-1912» — «Пахтакор»
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки мусобақадаги финал масаласи битта ўйинда ҳал бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар