
Фото: Getty Images
Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов Абу-Дабида UFC 242 мусобақаси доирасида Дастин Порьега қарши ўтказадиган жанги олдидан ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. У навбатдаги рақибини аввалги рақиби Конор Макрегор билан солиштирган.
“Фикримча, Дастин Конордан бироз фарқ қилади, бироқ фарқ каттамас. У ҳам зарбдор. Дастин Конордан кўра ММАнинг мукаммалроқ жангчиси ҳисобланади. Порье енгил дивизионда анча бақувват йигитларни мағлуб этган, бироқ Макгрегор бизнинг вазн тоифамизда ғалаба қозонганини эслай олмайман”, деб айтган доғистонлик жангчи.
Хабибнинг таъкидлашича, Дастин тажрибали жангчи.
“Дастин унвон учун жангга сазовор бўлди. Унда катта, яхши тажриба бор. У катта жангларда кучли рақиблар билан муштлашган”, деб таъкидлаб ўтган Хабиб.
Хабиб Конорни чемпионлик унвонининг биринчи ҳимоясида мағлуб этган. Унинг Порьега қарши жанги 7 сентябрда Абу-Дабида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар