15:15 / 05.09.2019
2 595

Мирзиёев: «Спортчилар кундалик турмуш муаммоларини ўйласинми ёки Олимпиадага жиддий тайёргарлик кўрсинми?»

Мирзиёев: «Спортчилар кундалик турмуш муаммоларини ўйласинми ёки Олимпиадага жиддий тайёргарлик кўрсинми?»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Kun.uz нашри хабарига кўра, йиғилишда спортчиларнинг турмуш шароити, уларни рағбатлантириш ҳақида ҳам сўз юритилди.
«Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ўзларидан чиққан олимпиячиларнинг турмуш шароити ва оиласидан бирор марта ҳам хабар олмаган.

Умуман, спортчиларимиз кундалик турмуш муаммоларини ўйласинми ёки Ватанимиз шаънини ҳимоя қилиш, мадҳиямиз баралла янграши учун Олимпиадада ғалаба қозониш йўлида жиддий тайёргарлик кўрсинми?

Шунинг учун, Миллий Олимпия қўмитаси (Шоабдурахмонов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Набиев) спорт Федерациялари ва ҳокимликлар билан биргаликда саралаб олинган 420 нафар спортчиларнинг яқин ойларда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда юқори ўрин эгаллаб, Олимпиадага лицензияни қўлга киритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича уч кун муддатда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, ижросини кунлик назоратга олсин.

Бунда, лицензияни қўлга киритиш имконияти юқори бўлган камида 150 нафар спортчиларнинг оилавий шароитидан тортиб, Олимпия ўйинларида иштирок этиш билан боғлиқ барча муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур ва шарт!» - деди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мирзиёев: «Спортчилар кундалик турмуш муаммоларини ўйласинми ёки Олимпиадага жиддий тайёргарлик кўрсинми?»