23:38 / 05.09.2019
2 674

Марказий Осиё дербисида ўзбекистонлик мутахассис россиялик мураббийни доғда қолдирди

Марказий Осиё дербисида ўзбекистонлик мутахассис россиялик мураббийни доғда қолдирди
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 1-тур доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувида мезбонлар ғалаба қозонди.
Учрашувни агрессив ўйин билан бошлаган Қирғизистон терма жамоаси дастлаб стандарт вазиятларига эга бўлди. Хавфли чиққан мазкур жарима зарбаларини муваффақиятли якунлайдиган футболчи топилмади. Шундан сўнг мезбонлар ўз ўйин услубларига мувофиқ тўп назоратини қўлга олган ҳолда комбинацион ўйин қуришни бошлашди. Қисқа узатмалар орқали ҳужумга ўтишни бошлаган Тожикистон меҳмонлар ҳимоясини доимий босимда ушлаб туришга киришишди.

Натижада кетма-кет содир этилган ҳужумлар ниҳоятда хавфли ва кескин кўриниш олди. Дастлаб Эҳсони Пайшанбе, кейинчалик Муҳаммаджон Рахимовнинг жуда хавфли зарбаларини қайтариб, жамоаси жонига оро кирган Павел Матяш биринчи бўлим якунига қадар яна икки бор дарвозасини муқаррар голлардан қутқарди. Айниқса яккама-якка вазиятга чиққан Парвиз Умарбоевнинг зарбасини, бироз ўтиб эса жаримадан йўлланган кучли зарбани қайтарган Матяш яна вазият қаҳрамонига айланди.

Бу орада эса Қирғизистон ҳам тезкор қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятлари орқали рақиб дарвозаси томон хавф солиб турди. Айниқса Мирлан Мурзаевнинг яккама-якка вазиятда берган зарбаси дарвоза устунига тегиб меҳмонлар қувончини бир уйғотиб юборган бўлса, мезбонлар мухлисларини катта ҳаяжонда ушлади.

Бир қарашда биринчи бўлим Матяшнинг қаҳрамонлиги эвазига дуранг натижаси билан тугайдигандек таассурот қолдираётганди. Бироқ бунга Тожикистон таркибида инсайд ролида, яъни ҳужумчи ортида ўйнаган хавбек Алишер Жалилов кўнмади. Чиройли ижро этилган комбинацион ҳужум Алишер Жалиловнинг аниқ зарбаси билан якунланиб, стадионга ташриф буюрган мухлислар юзида қувонч пайдо қилди. Шу тариқа мезбонлар устунлиги остида ўтган биринчи бўлим Тожикистон фойдасига тугади.

Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар ҳужумкор ва тажовузкор футбол гувоҳига айланишди. Ўйин тизгини мезбонлар қўлида бўлди. Натижадан келиб чиқиб ҳаракат қилган Тожикистон иккинчи бўлимда мудофаа чизиғида тартибли ўйнади. Қирғизистоннинг ҳужумдаги уринишлари эса бесамар кетди. Қайд этиш керакки, Павел Матяшнинг жонбозлиги ва қатор сейвлари туфайли иккинчи таймда Қирғизистондан ўз дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади. Учрашувда энг фаол ва ёрқин ўйнаган, жамоасининг ғалаба тўпи муаллифига айланган Алишер Жалилов ўйинда дубль ёки хет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди. Бироқ ҳали айтганимиздек, Матяш бугун ҳақиқий қаҳрамонларга хос равишда қўлқопларини кийганини намойиш этди.

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев қўл остида қўшни Тожикистон бошқа бир кўшниларимиз Қирғизистон устидан минимал, лекин ўйин тарафлама ишончли ғалабани қўлга киритиб, ЖЧ-2022 саралаш босқичини ғалаба билан бошлашди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи, "F" гуруҳи

Тожикистон - Қирғизистон 1:0
Гол:
Алишер Джалилов - 42'.

Тожикистон - 1.Рустам Ятимов, 4.Хуршед Бекназаров, 5.Искандар Жалилов, 6.Давронжон Эргашев, 7.Парвизжон Умарбоев, 10.Алишер Халилов, 11.Муҳаммаджон Рахимов, 17.Пайшанбе Эҳсони, 19.Адҳам Назаров (сардор), 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Халилов.
Захира: 23.Дилшод Додобоев, 2.Манучер Сафаров, 3.Давлатмир Табрези, 8.Караматулло Саидов, 9.Шарофжон Солиҳов, 12.Жаҳонгир Эргашев, 13.Зоир Жўрабоев, 14.Шериддин Бобоев, 15.Илҳом Баратов, 16.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 18.Камрон Турсунов, 22.Отабек Каримов.

Қирғизистон - 1.Павел Матяш, 3.Тамирлан Козубаев, 7.Азамат Байматов, 9.Эдгар Бернхардт (сардор), 10.Мирлан Мурзаев, 11.Бекжон Сагинбаев, Қайрат Зиргалбек, 19.Виталий Люкс, 20.Бахтиёр Дуишобеков, 21.Фарҳод Мусабеков, 23.Аҳлидин Исраилов.
Захира: 13.Қутман Қадирбеков, 16.Валери Кашуба, 2.Александр Мишченко, 4.Мустафо Юсупов, 5.Андрей Долженко, 8.Абай Боколеев, 12.Одилжон Абдурахмонов, 14.Эрнст Батирканов, 15.Муролимжон Аҳмедов, 17.Турсунали Рустамов, 22.Алимардон Шукуров.

Манба : championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марказий Осиё дербисида ўзбекистонлик мутахассис россиялик мураббийни доғда қолдирди