18:04 / 06.09.2019
2 513

Ёш шахматчиларимиз Ҳиндистонда халқаро мусобақада қатнашмоқда

Ёш шахматчиларимиз Ҳиндистонда халқаро мусобақада қатнашмоқда
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жорий йилнинг 4 сентябридан шахмат бўйича 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18 ва 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича беллашадилар. Чемпионат 9 турдан иборат бўлиб, назорат вақти 90 дақиқани ташкил қилади(стандарт шахмат). Ҳар бир юришдан сўнг шахматчиларга 30 сониядан вақт қўшиб берилади.

Блиц шахматда эса умумий 3 дақиқа, ҳар бир юришга эса 2 сониядан вақт қўшиб берилади. Мусобақада олтин медални қўлга киритганлар Халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 шахматчи ҳимоя қилмоқда. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдисалимов Абдималик ва Абдруҳмонов Муҳаммадали ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Абдусатторова Баҳора ҳам бор.

Халқаро Шахмат академияси матбуот хизматининг маълумотига кўра, бугун ФИДЕ тоифасидаги спорт устаси, Халқаро шахмат академияси тингловчиси Абдураҳмонов Муҳаммадали рапид йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритди. Марат Жумаев мураббийлигида мусобақага тайёрланган ҳамюртимиз, 7 турлик мусобақада 5,5 очко жамғариб 18 ёшгача бўлган шахматчилар орасида мутлақ ғолиб бўлди.
Мусобақалар 11 сентябрга қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ёш шахматчиларимиз Ҳиндистонда халқаро мусобақада қатнашмоқда