7 сентябр, шанба куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC242 турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Дастин Порье ўртасида кечади.
Россиялик спортчи ўтган йилнинг октябр ойида Конор Макгрегорни мағлуб этганидан сўнг октагонни тарк этиб, оммавий муштлашувга сабабчи бўлганлиги боис дисквалификация қилинган эди. 11 ойлик дисквалификациядан сўнг илк марта октагонга қайтадиган Нурмагомедов ҳозирга қадар 27 марта жанг ўтказган ва бирор марта мағлуб бўлмаган. У енгил вазн тоифасидаги вакант камарни 2018 йилнинг 8 апрель куни UFC223 турнири доирасида Эла Яквинтани мағлуб этиш орқали қўлга киритган эди.
[media=https://youtu.be/fOnU_hFbVEg]
Мазкур титулга даъвогар Порье эса Хабибга нисбатан учта кўп жанг ўтказган. Аммо унинг натижалари хайрон қоларли даражада эмас: 25 ғалаба, 5 мағлубият. Аммо Порьеда 4 та ғалабадан иборат серия мавжуд. Унинг сўнгги муваффақияти фаолиятидаги энг муҳим ғалаба сифатида эътироф этилади. 14 апрель куни бўлиб ўтган UFC 236 турнири доирасида “Олмос” лақабига эга бўлган Дастин ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра, Макс Холлоуэйни енгиб, енгил вазн тоифасида UFC’нинг вақтинчалик чемпиони бўлишга эришган эди. У бунга қадар Энтони Петтис, Жастин Гэтжи ва Эдди Альварезларни тўхтата олган эди.
[media=https://youtu.be/PHWQYEV2b9o]
Нурмагомедов ва Порье бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда ва улар яхши жанг бўлиши учун қандайдир жанжал ёки сўкинишлар шарт эмаслигини тўғри маънода исботлашмоқда. Бир дивизионда икки чемпион бўлмайди ва биз бугун уларнинг биридан айриламиз.
Қуйида эса бўлажак жанг олдидан ҳар икки жангчи томонидан билдирилган фикрлар билан танишасиз.
Порье: "Бу буюк воқелик. Мен октагонга чиқиб, уни мағлуб этсам, UFC’нинг енгил вазнида ким ҳақиқий қирол эканлигини намойиш этган бўламан. Мен октагонга чиқаман ва россияликни мағлуб этиб, ММА тарихидаги энг яхши енгил вазндаги жангчига айланаман. Хабиб билан жанг менга тарихга кириш имконини беради. Мен эндигина 30 ёшга тўлдим ва катта жангларим ҳали олдинда".
Нурмагомедов: "Мени қўллаб-қувватлаш учун келган барчага раҳмат. Биз биргаликда мана шу кунларга етиб келдик. Эртага ҳам ғалаба қозониш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман".
Маълумот учун, мазкур қарама-қаршилик бугун оқшом Тошкент вақти билан соат тахминан 00:30 да бошланади.
Шаҳзод Холбоев
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин