21:44 / 07.09.2019
6 668

Ўзбекистон Президентининг куёви оиласи билан Хабиб - Порье жангини Абу-Дабида томоша қилади

Ўзбекистон Президентининг куёви оиласи билан Хабиб - Порье жангини Абу-Дабида томоша қилади
Хабар берганимиздек, бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC 242 оқшоми бўлиб ўтади.
Кечанинг марказий жангида енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ташкилотнинг вақтинчалик чемпиони Хабиб Порьега қарши октагонга чиқади. Бугунги жангга бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори.

Бевосита мазкур чемпионлик жангини аренадан туриб томоша қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаров ҳам ўз оиласи билан бирга БАА пойтахтига етиб борган.

Сир эмас, Отабек Умаров Хабиб Нурмагомедов билан дўстона алоқада. Ёдингизда бўлса, Хабиб шу йил Рамазон рўзаси пайтида Тошкентга келган ва Отабек Умаров билан бирга машғулот ўтказишга ҳамда саҳарлик қилишга ҳам улгурганди.


Манба: olamsport.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Президентининг куёви оиласи билан Хабиб - Порье жангини Абу-Дабида томоша қилади