19:47 / 08.09.2019
4 293

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди
Фото: AIBA
UzReport-TV телеканали бокс бўйича Жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини харид қилди. Бу ҳақда телеканал расмий сайтида хабар берилди.
Жорий йилнинг 7—21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ҳисоб бўйича йигирманчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги мухлислар ўртасида мазкур спорт турига бўлган катта қизиқишни инобатга олган ҳолда, UzReport-TV телеканали мазкур мусобақа трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритган.

Мухлислар бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими, чорак финал, ярим финал ва финал жангларини энди телеканал орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин. Очилиш маросими 8 сентябрь куни соат 18:00да бошланади.

Маълмот учун, Ўзбекистон шарафини Жаҳон чемпионатида қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров;
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов;
-63 кг: Элнур Абдураимов;
-69 кг: Бобоусмон Ботуров;
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов;
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов;
-91 кг: Санжар Турсунов;
+91 кг: Баҳодир Жалолов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди