21:06 / 09.09.2019
3 104

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди
"Пахтакор" марказий стадионида кечган учрашувда Любинко Друлович шогирдлари 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Бобир Абдухолиқов хет-трикка эришган бўлса, Жасур Яхшибоев бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бунга эса меҳмонлар сафида Меҳди Гоеди бир бор жавоб қайтара олди холос.

Эслатиб ўтамиз, бундан уч кун олдин Олмалиқда бўлиб ўтган дастлабки қарама-қаршиликда ҳам ҳамюртларимиз зафар қучган (1:0) эдилар. Эътиборлиси, ўша баҳсда ҳам Жасур Яхшибоев рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган эди.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон ОТЖ - Эрон ОТЖ 4:1
Голлар:
Бобир Абдихолиқов (18, 36, 69), Жасур Яхшибоев (53) - Мехди Гоеди (50).

Ўзбекистон U23: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Илҳом Алижонов, Дилшод Саитов, Абдулла Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Бобир Абдихолиқов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захира: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Шерзод Насруллаев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ойбек Рустамов, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобур Асқаров, Асад Собиржонов, Санжар Қодирқулов, Азиз Амонов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди