
Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Екетаринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 та вазн тоифасида иштирок этмоқда. Жумладан -91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Санжар Турсунов қуръа натижасига кўра, курашни иккинчи босқичдан бошлаши маълум бўлган эди.
Боксчимизнинг мазкур босқичдаги рақиби маълум бўлди. 1/32 финал босқичида Делви Жулиодан 5:0 ҳисобида устун келган бразилиялик Абнер да Силва навбатдаги босқичда Турсуновга қарши рингга кўтарилади.
Мазкур жанг 15 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар