
УЕФАнинг учинчи ўринда турувчи мусобақаси Конференция лигаси деб номланди.
Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда. Манбанинг маълумотига кўра, биринчи турнир 2021/2022 йилги мавсумда ўтказилади. Мусобақа формати Чемпионлар лигасидек тузилади — 32 жамоа, 8 гуруҳ.
Гуруҳнинг биринчи ўрин эгалари 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олишса, иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Европа лигаси гуруҳ босқичида 3-поғонани банд этган клублар билан нимчорак финал йўлланмаси учун беллашишади. Конференция лигаси ғолиби эса кейинги мавсум Европа лигасида қатнашиш ҳуқуқини кўлга киритади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар